“Маънавият” маҳалласида ҳудуд ободонлаштирилмоқда
2026-09-28 11:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида маҳаллалар қиёфасини яхшилаш, кўп қаватли уйлар атрофини тартибга келтириш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Маънавият” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эски гаражлар ўрнида автотураргоҳлар, болалар ўйин майдончалари, дам олиш масканлари ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.
Амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳудуднинг кўриниши яхшиланиб, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун янада қулай муҳит шакллантирилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









