Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилиб, аниқ вазифалар белгиланди
2026-09-25 13:30:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита ўрганиш, уларнинг фаолиятида учрайдиган муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун туман ҳокими “Мингчинор” маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича фикр алмашилди.
Кўтарилган масалаларни жойида кўриб чиқиш, тадбиркорларга амалий кўмак кўрсатиш ҳамда мурожаатларнинг ижобий ечимини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






