Таълим муассасаларида шароитлар ўрганилди
2026-09-25 11:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида таълим муассасаларида тарбияланувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар, инфратузилма ҳолати ҳамда 2026–2027 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилмоқда.

Бугун 60-сонли умумтаълим мактаби ва 65-сонли мактабгача таълим ташкилотида иситиш тизими, электр таъминоти, ёритиш воситалари, хоналар ҳолати ва хавфсизлик масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, боғча инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ва ўқувчи ҳамда тарбияланувчилар учун янада қулай шароитлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, муассасаларни совуқ мавсумга тўлиқ тайёрлаш ва мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









