Маҳаллалардаги ишларнинг натижадорлиги таҳлил қилинди
2026-09-25 09:55:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини оширишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Мазкур йўналишдаги вазифалар ижросини мувофиқлаштириш ва натижадорликни ошириш мақсадида ташкил этилган махсус штабда маҳаллалардаги ҳолат кунлик ўрганилиб, амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиб борилмоқда.
Бугун ҳам маҳаллаларда бажарилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама этилди.
Масъулларга ҳар бир маҳалладаги ҳолатни чуқур ўрганиш, аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича ишларни кучайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




