Ҳоким ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2026-09-25 14:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Мирзавалиеванинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида хотин-қизлар томонидан оилавий, ижтимоий ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечими жойида ҳал этиш имкони бўлган масалалар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.






