“Ишонч” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
2026-09-21 17:30:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳоли мурожаатларини бевосита жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар мунтазам ташкил этилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши депутати А. Карабаев томонидан “Ишонч” маҳалласида ўтказилди.
Қабулда маҳалла аҳолисининг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар атрофлича ўрганилди.
Мулоқот давомида фуқаролар томонидан кадастр, уй-жой, моддий ёрдам, даволаниш учун кўмак, коммунал соҳа билан боғлиқ масалалар ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир масала юзасидан тегишли чоралар белгилаб олиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






