Янги Наманган туманида инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари ошмоқда
2026-09-23 09:10:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

2026 йилда умумий қиймати 1 трлн 375,3 млрд сўм бўлган 110 та лойиҳани амалга ошириш орқали 4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш белгиланган. Бугунги кунга қадар 70 та лойиҳа ишга туширилиб, 1700 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳам ижобий натижалар қайд этилмоқда. Учинчи чорак якунига кўра, туманда 428 млн долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Экспорт ҳажмини ошириш борасида ҳам муайян натижаларга эришилиб, учинчи чорак ҳолатига 45,358 млн долларлик маҳсулот ташқи бозорларга экспорт қилинди. Экспорт таркибида саноат маҳсулотлари асосий улушни ташкил этмоқда.
Мазкур натижалар туманда инвестиция, ишлаб чиқариш ва бандлик йўналишларидаги ишлар самарасини кўрсатмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









