Прокурор кубоги учун кураш мусобақаси ўтказилди
2026-09-24 13:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Прокурор кубоги” кураш мусобақаси ўтказилди.

Наманган давлат техника университетида бўлиб ўтган мазкур мусобақада йигит-қизлар спорт маҳорати ва жисмоний тайёргарлигини намойиш этдилар.
Беллашувлар қизиқарли ва дўстона руҳда ўтди. Якунда фаол иштирок этган ёшлар рағбатлантирилиб, ғолиб ва совриндорларга муносиб мукофотлар топширилди.
Бундай спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, спортга бўлган қизиқишини ошириши ва улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









