Вилоят прокуратураси раҳбарияти ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
2026-09-24 12:05:00 / Янгиликлар
Ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида Янги Наманган туманида вилоят прокуратураси раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, алимент, пробация назоратидан чиқариш, бандликни таъминлаш, кредит олиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Билдирилган мурожаат ва таклифлар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






