Реестрдаги оилалар билан манзилли ишлар давом этмоқда
2026-09-23 17:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида камбағаллик реестрига киритилган оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини оширишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Бугун “Гўзал” маҳалласида реестрдаги оилалар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, хонадонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, бандлиги ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилди.
Мулоқот давомида фуқароларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ва даромадли меҳнат фаолиятига йўналтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






