Ўйинчоқ маҳсулотлари экспорти кенгаймоқда
2026-09-22 15:50:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги “Mahliyo Shodlik” МЧЖ 2024 йилда ташкил этилган бўлиб, корхонада 30 турдаги ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Бу орқали 15 киши меҳнат билан банд.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга хорижий бозорларда ҳам талаб мавжуд. Айни пайтда корхона маҳсулотлари Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Бугунга қадар эса 30 минг АҚШ долларлик маҳсулот ташқи бозорга етказилган.
Туман ҳокими корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёни ва экспорт имкониятларини ўрганди. Фаолиятни кенгайтириш, иш ўринларини кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






