Ичимлик суви тармоқларини янгилаш ишлари давом этмоқда
2026-09-21 14:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳолини сифатли ва барқарор ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув тармоқларини янгилаш ишлари давом этмоқда.

Айни кунларда “Тинчлик” ва “Ёшлик” маҳаллалари ҳудудида эски ичимлик суви тармоқларини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида эски D-500 ммли сув тармоғи янгиланиб, 2300 метр янги тармоқ ётқизилмоқда.
Мазкур ишлар якунига етказилиши натижасида 2130 та хонадонда истиқомат қилувчи 9230 нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Ҳозирда ҳудудда белгиланган ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб, янги сув тармоқларини барпо этиш жараёни давом этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






