Талабалар турар жойида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-09-18 22:50:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Янги Наманган туманининг Фурқат маҳалласи, Ислом Каримов кўчасида жойлашган 12 қаватли талабалар турар жойида режалаштирилган ёнғин ўчириш амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи давомида ёнғин юзага келганда уни тезкор бартараф этиш, одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда фавқулодда вазиятлар хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий тарзда синовдан ўтказилди.
Шунингдек, масъул хизматларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси, тезкор ҳаракатланиши ва мавжуд куч-воситалардан самарали фойдаланиш имкониятлари баҳоланди.
Мазкур ўқув машқи аҳоли, хусусан, талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









