Таълим соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-09-18 18:00:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида ўқувчиларни олий таълимга тайёрлаш ва қамровини кенгайтириш, уларнинг қобилияти ва қизиқишларига мос касб танлашига кўмаклашиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий йўналишларга эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш, миллий сертификатга эга ўқувчилар сонини кўпайтириш, ёшларнинг фанларга қизиқишини кучайтириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чоралар муҳокама қилинди.
Йиғилишда мавжуд камчиликлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, таълим натижалари ва рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Ёшлар келажагига дахлдор масалаларда масъулиятни янада ошириш зарурлиги қайд этилди.
Мактабгача таълим ташкилотларида болалар қамровини ошириш, муассасаларда тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Кун тартибидан таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва иссиқлик таъминоти ҳолати ҳам ўрин олди. Аниқланган масалаларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









