“Ёшлар лигаси” вилояти чемпионатига старт берилди
2026-09-17 17:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида футбол мусобақаси ташкил этилди.

“Динамо” уйингоҳида Наманган вилоятидаги 16–30 ёшли уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Ёшлар лигаси” вилояти чемпионатининг 1-давра 1-тури доирасида Янги Наманган тумани ва Поп тумани терма жамоалари ўртасида очилиш ўйини ўтказилди.
Мусобақада ёшлар ўзларининг спорт маҳорати ва жамоавий ўйин кўникмаларини намоён этдилар.
Бундай спорт тадбирлари ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, уларни соғлом ва фаол ҳаёт тарзига жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









