University of Business and Science талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-09-17 11:00:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба — ёшлар куни доирасида Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласида фаолият юритаётган University of Business and Science хусусий университети 1-курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида талабалар ўзларининг мақсад ва режалари, таклиф ҳамда мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, ёшларнинг таълим, бандлик ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги қарашлари юзасидан фикр алмашилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар билан доимий мулоқотни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









