“Меҳнатобод” маҳалласида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-09-09 12:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими “Меҳнатобод” маҳалласида тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Мулоқотда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, иш ўринлари яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва таклифларини билдирди. Мурожаатлар масъуллар томонидан ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Бундай учрашувлар тадбиркорлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ҳудудда янги имкониятларни яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






