Ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ўрганилди
2026-09-16 10:10:00 / Янгиликлар
Бугун Янги Наманган тумани ҳокими ва туман прокурори томонидан “Гулистон” маҳалласида жойлашган 39-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, тумандаги таълим муассасаларининг умумий ахволи таҳлил қилиниб, таъмирталаб, оғир тоифага кирувчи ҳамда қўшимча ўқув биноларига эҳтиёжи мавжуд мактаблар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилиш ҳамда таълим муассасаларида муносиб шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









