Янги Наманган туманида янги турар-жой мажмуаси қурилиши давом этмоқда
2026-09-15 12:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳоли учун қулай ва замонавий шароитларга эга янги турар-жой мажмуаси қурилиши давом этмоқда.

Лойиҳа туманнинг Абу Райҳон Беруний номли маҳалласи, Жалолиддин Мангуберди кўчаси ҳудудида амалга оширилмоқда.
“Ризо қалъаси” хусусий корхонаси ташаббуси билан қурилаётган замонавий мажмуа таркибидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий овқатланиш масканлари, болалар ўйин майдончаси ҳамда офис бинолари ўрин олган. Кўп қаватли турар-жой биносида жами 78 та замонавий хонадон фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Айни пайтда қурилиш ишлари замонавий меъморий ечимлар ҳамда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда давом этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




