Битирувчилар учун саноат корхоналарига танишув саёҳати ташкил этилди
2026-09-15 11:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Ишонч” маҳалласи битирувчилари учун туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва саноат корхоналарига танишув саёҳати ташкил этилди.

Ташриф давомида ёшлар “KADEER PARTS INDUSTRY” ҳамда “GLOBAL START” МЧЖ корхоналари фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий касб ва мутахассисликлар ҳамда мавжуд иш ўринлари билан танишдилар.
Мазкур ташаббус ёшларни касбга йўналтириш, меҳнат бозоридаги имкониятлар ҳақида тушунча бериш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









