Бобораҳим Машраб маҳалласида аҳоли хонадонлари ўрганилди
2026-09-11 17:40:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича манзилли ишлар давом этмоқда.

Бугун Бобораҳим Машраб маҳалласида камбағаллик реестрида турган оилаларнинг ҳолати хонадонма-хонадон ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида оилаларнинг яшаш шароити, бандлиги ва даромад манбалари кўриб чиқилди. Ҳар бир оиланинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаш, даромад манбаини яратиш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди.
Асосий эътибор реестрдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш ва уларнинг барқарор даромадга эга бўлишини таъминлашга қаратилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






