“Бунёдкор” маҳалласида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-09-12 12:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими бугун “Бунёдкор” маҳалласида тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Бу каби учрашувлар тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






