Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди
2026-09-14 10:50:00 / Янгиликлар

Тақдимотда туман ҳудудидаги газ тармоқлари ва газ тартиблаш пунктларининг техник ҳолати, шунингдек, мавсумга тайёргарлик доирасида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, 84 та газ тартиблаш пункти техник тафтишдан ўтказилиб, 5 та янги замонавий газ тартиблаш пункти ўрнатилди. 29 км ер ости газ қувурлари босим остида зичликка синовдан ўтказилди. Шунингдек, 54,5 км ер ости газ қувурлари махсус приборлар ва “Мобил лаборатория” усулида текширилди.
Бундан ташқари, 32,3 км газ тармоқлари тартибга келтирилиб, бўёқлаш ишлари амалга оширилди, 600 та хонадондаги газ ҳисоблагичларга регуляторлар ўрнатилди ҳамда 17,4 км тартибсиз қўшқатор газ тармоқлари тартибга солинди.
Амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида туманнинг 14 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 3 115 та аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминотини яхшилашга эришилади.
Тақдимот якунида куз-қиш мавсумида газ таъминоти барқарорлигини таъминлаш, мавжуд тармоқларни мунтазам назорат қилиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




