Маҳаллалардаги фаолият танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
2026-09-14 08:50:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида маҳаллалардаги мавжуд ҳолат юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокама ўтказилди.

Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, айрим маҳаллалардаги сусткашлик, масъулиятсизлик ва ишларни етарли даражада ташкил этилмагани кескин танқид қилинди.
Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган, белгиланган вазифалар ижросини таъминламаган масъуллар қатъий огоҳлантирилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир маҳаллада муаммоларни манзилли ҳал қилиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









