“Саховат” маҳалласида реестрдаги оилалар билан учрашув ўтказилди
2026-09-14 20:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқаролар даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган манзилли ишлар давом этмоқда.

“Саховат” маҳалласида ҳам камбағаллик реестрига киритилган оилалар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати атрофлича ўрганилди.
Учрашув давомида оилаларнинг мавжуд муаммолари, бандлик ҳолати ва даромад манбалари таҳлил қилиниб, ҳар бир оиланинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жумладан, фуқароларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда қўшимча даромад манбаларини яратиш бўйича амалий ишлар белгиланди.
Мазкур саъй-ҳаракатлар оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор даромад манбаларини шакллантириш ва камбағалликдан чиқаришга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









