Янги Наманган туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилади
2026-09-09 10:25:00 / Янгиликлар
Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар доирасида Янги Наманган тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғининг 2026 йилнинг ўтган 8 ойи давомида туманда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилади.
Шунингдек, 2026 йил иккинчи мавсум “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифларга овоз бериш якунлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларни тасдиқлаш ва уларни молиялаштириш масаласи кўриб чиқилади.
Сессияда маҳаллий бюджет маблағларини йўналтириш ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинади.
Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









