Янги Наманган туманида замонавий турар-жой мажмуаси қурилиши давом этмоқда
2026-09-07 13:30:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласи “Дўстлик” кўчаси ҳудудида замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган “Чинор” турар-жой мажмуаси қурилиши давом этмоқда.

"Mingchinor Residence” лойиҳаси доирасида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий овқатланиш масканлари, болалар учун махсус ўйин майдончаси ҳамда офис бино-иншоотларини ўз ичига олган замонавий комплекс барпо этилмоқда.
Мажмуа таркибида 2 та кўп қаватли турар-жой биноси жойлашиб, уларда жами 128 та замонавий хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Айни пайтда ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари давом этяпти, бинолар замонавий меъморий ечимлар ва сифатли қурилиш материаллари асосида барпо этилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






