“Universal Plyus Tikuv” МЧЖда экспорт ҳажми оширилмоқда
2026-09-05 14:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “Universal Plyus Tikuv” МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда корхонада 40 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

Корхонада асосан костюм-шимлар ишлаб чиқарилади. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Тожикистон ва Туркманистонга 175 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.
Корхонанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш учун имкониятлар мавжуд. Йил якунига қадар 100 минг АҚШ долларлик янги экспорт шартномаси бажарилиши режалаштирилган.
Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва экспорт режалари билан танишди. Мулоқот давомида корхонада ишчи кучига эҳтиёж борлиги билдирилди. Мазкур масала бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









