“Сиҳатгоҳ” маҳалласи ҳам обод, тартибли ҳудудга айланади
2026-09-05 11:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Туманнинг “Сиҳатгоҳ” маҳалласида ҳам ҳудудни ободонлаштириш, ички йўлларни тартибга келтириш ва аҳолига қулай ҳаракатланиш шароитини яратиш бўйича ишлар амалга оширилади.
Шунингдек, бу ерда аҳолига муносиб шароит ярати учун автотураргоҳлар, дам олиш масканлари ва болалар ўйин майдончаларини ташкил этиш бўйича тегишли режалар белгиланган.
Мазкур ишлар ҳудуд қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли учун муносиб ва қулай муҳит яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









