Фурқат маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишлар бошланди
2026-09-04 19:35:00 / Янгиликлар

Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Янги Наманган туманида ҳам маҳаллалар кесимида амалий ишлар бошланди.
Хусусан, Фурқат маҳалласи мисолида камбағалликни қисқартириш, ишсизликни камайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот давомида маҳалладаги ҳар бир оила ва ишсиз фуқаронинг ҳолатига алоҳида ёндашиш, уларга муносиб иш топиш, тадбиркорлик бошлаши учун шароит яратиш, имтиёзли кредит ва субсидиялардан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, доимий иш ўринлари яратиш, касаначиликни йўлга қўйиш, тикувчилик йўналишини кенгайтириш ҳамда аҳолига даромад келтирадиган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Бунда асосий эътибор ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш, ишсиз фуқароларни даромадли меҳнатга жалб этиш ва маҳаллада фаровонликни таъминлашга қаратилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






