“Оромгоҳ” маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
2026-09-04 11:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, “Оромгоҳ” маҳалласида кўп қаватли уйлар атрофи тартибга келтирилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда. Айни пайтда ички йўлларни очиш ва ҳаракатланиш учун қулай шароит яратиш чоралари кўрилмоқда.
Келгусида ҳудудда автотураргоҳлар, болалар ўйин майдончалари, дам олиш масканлари ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур ишлар маҳалла қиёфасини янада обод қилиш ва аҳоли учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






