“Дўстлик савдо саноат комплекси”да ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-09-04 16:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида жойлашган “Дўстлик савдо саноат комплекси” ҳудудида навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Тадбир давомида савдо расталарининг жойлашуви, санитария ва ободонлаштириш ҳолати, ёнғин хавфсизлиги талаблари, гидрантлар ҳамда хавфсизлик йўлакларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хавфсизлик ва санитария талабларига қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур ишлар бозор ҳудудида тартиб-интизомни таъминлаш, тадбиркорлар ва аҳоли учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратишга қаратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






