Янги ўқув йили “Мустақиллик дарси” ва “Келажак соати” билан бошланди
2026-09-02 10:40:00 / Янгиликлар
Янги ўқув йилининг илк кунида Янги Наманган туманидаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар учун “Мустақиллик дарси” ҳамда “Келажак соати” ташкил этилди.

Тадбирлар давомида ёшларга юртимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва келажак олдидаги масъулиятлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими 68-мактабнинг битирувчилари билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг келгуси режалари, қизиқишлари ва танлаган касблари ҳақида суҳбатлашди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, олий таълим, касб-ҳунар эгаллаш ва келгусидаги мақсадлари юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқотда ҳар бир ёшнинг ўз олдига аниқ мақсад қўйиши, пухта билим олиши ва юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши муҳим экани таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






