“Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги” кўкрак нишони тантанали топширилди
2026-08-28 21:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаоллар “Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбир аввалида туман ҳокими барчани байрам билан табриклаб, Янги Наманган туманида амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиб, ҳудуд ривожига муносиб ҳисса қўшаётган 140 нафар фаолга фахрий кўкрак нишонлари топширилди.
Тантанали маросим байрамона кўтаринкилик ва эзгу тилаклар билан якунланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









