Ҳунармандчилик орқали бандлик таъминланмоқда
2026-08-22 12:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласида ҳунармандчилик билан шуғулланиб, ўз меҳнати орқали рўзғор тебратаётган оилалар кўп.

Шулардан бири Баҳодир Муҳиддинов хонадонида йўлга қўйилган дўппи ишлаб чиқаришдир. Бу ерда оила аъзолари биргаликда меҳнат қилиб, кунига 100 тагача дўппи тикишмоқда. Тайёр маҳсулотлар ички бозорга етказилиб, оилага даромад келтирмоқда.
Маҳаллада дўппичилик, тикувчилик ва бошқа ҳунармандчилик турларининг ривожланаётгани аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадни оширишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






