“Usmon Nur” маҳсулотлари Европа бозорига чиқмоқда
2026-08-21 16:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими “Usmon Nur” МЧЖда бўлиб, корхонанинг фаолияти ва келгуси режалари билан танишди. Суҳбат давомида корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт кўрсаткичларини янада яхшилаш бўйича фикр алмашилди.

Корхонада ҳозирда 100 киши меҳнат қилмоқда. 2025 йилда Қозоғистонга 350 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, шу йилнинг 7 ойида 200 минг АҚШ доллари қийматидаги кийим халқаро бозорга чиқарилган.
Бу йил Польшада ҳам корхона маҳсулотларини намойиш этиш ва сотиш учун махсус шоу-рум ташкил этилиб, экспорт географияси янада кенгайтирилди. Йил якунига қадар экспорт ҳажмини 400 минг АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









