Шимолий айланма йўлида пиёдалар учун замонавий йўлакчалар барпо этилмоқда
2026-08-21 15:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида транспорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

4Р-117 Шимолий айланма йўлининг Чортоқ йўлига туташ 29–35 километр қисмида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида йўл 6 полосали қилиб қайта қурилмоқда.
Айни пайтда пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий йўлакчалар барпо этилмоқда.
Мазкур ишлар ҳудудда транспорт ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш, тирбандликларни камайтириш ҳамда аҳоли учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






