Янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
2026-08-21 10:10:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, талабаларни жойлаштириш, ётоқхоналар ва ижара хонадонларида зарур шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, талабалар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокама якунида мавжуд масалаларни ҳал этиш, талабалар учун муносиб шароит яратиш ҳамда янги ўқув йилини тартибли бошлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Маълумот учун, Янги Наманган туманидаги 4 та олий таълим муассасасида жами 17 720 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






