Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида савдо ярмаркаси ташкил этилди
2026-08-20 19:20:00 / Янгиликлар
Янги ўқув йили арафасида аҳоли, айниқса, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Янги Наманган туманида мактаб ўқув қуроллари ва кийим-кечаклари савдосига ихтисослаштирилган арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди.

Жумладан, “Мингчинор” маҳалласида жойлашган “Дўстлик буюм бозори” ҳудудида ўтказилаётган ярмаркада ўқувчилар учун зарур бўлган мактаб формалари, ўқув қуроллари ва бошқа керакли анжомлар кенг турда тақдим этилмоқда.
Мазкур ярмарка аҳолига сифатли маҳсулотларни қулай ва ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имконини бермоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









