Ёшлар мурожаатлари тингланди, ташаббуслар қўллаб-қувватланди
2026-08-20 12:15:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба — “Ёшлар куни” доирасида Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ҳамда Миллий гвардиянинг Наманган вилояти бўйича бошқарма раҳбарияти Янги Наманган тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёшларга тизимда яратилган имкониятлар, улар учун мўлжалланган электрон иловалар ва уларнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, “Mutolaa” иловасининг ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришдаги аҳамияти таъкидланди.
Мулоқот давомида ёшларнинг мурожаат, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Шунингдек, тадбир доирасида ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлашга қаратилган кўргазмали намойишлар ташкил этилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









