Сой бўйида замонавий хизмат кўрсатиш ҳудуди ташкил этилади
2026-08-19 11:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги Шимолий айланма – Чортоқ йўли бўйлаб жойлашган “Наманган сой” ҳудудининг 1 километр қисми замонавий хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканига айлантирилади.

5 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида пиёдалар йўлаги, кўча чироқлари, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилади. Ҳудудда 25 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 50 та иш ўрни яратилиши режалаштириляпти. Шунингдек, 2 700 кв.метр майдонда савдо хизматлари ҳам йўлга қўйилади.
Лойиҳа 2026 йилнинг III чорагида амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу ташаббус аҳоли учун қулай дам олиш шароитларини яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва ҳудуднинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






