Янги Наманганда мактаблар учун янги спорт майдонлари барпо этилмоқда
2026-08-15 11:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида 2026 йил “Ташаббусли бюджет” дастурининг 1-мавсумида 6 та лойиҳа ғолиб бўлди. Улар учун жами 8 323,4 млн сўм маблағ ажратилди.

Ғолиб лойиҳалар орасида таълим муассасаларида спорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ташаббуслар ҳам бор.
Жумладан, 71- ва 39-умумтаълим мактабларида ёпиқ футбол ва замонавий спорт майдонлари барпо этилади. Бу ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиши учун янада қулай шароит яратади.
Айни пайтда ҳар икки мактабда қурилиш ишлари бошланган. Янги спорт иншоотлари ўқувчилар учун замонавий ва қулай машғулот масканига айланиши кўзда тутилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






