Жойларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2026-08-14 09:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалаш ишлари давом этмоқда.

Бугун туманнинг “Ишонч” маҳалласида ҳам тозалаш ва обод этиш ишлари олиб борилди.
Аҳоли ва транспорт воситалари кўп ҳаракатланадиган ушбу кўчада атрофни тартибга келтириш, ортиқча ва ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳудуд бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозаланди. Йўл бўйлари ва атроф янада озода ва кўркам ҳолга келтирилмоқда.
Бундай ободонлаштириш ишлари туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









