Ёшлар мурожаатларига амалий ечимлар белгиланди
2026-08-13 17:40:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими 2-сонли Абу Али ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг бандлик, кредит, тадбиркорликни йўлга қўйиш, моддий ёрдам, кадастр, коммунал таъминот ва жарима масалаларига оид мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мулоқот давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва таклифларини амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






