Байрам арафасида яна бир кўча обод бўлмоқда
2026-08-12 17:00:00 / Янгиликлар
Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Янги Наманган туманида йўлларни таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

“Мингчинор” маҳалласидаги “Саноат” кўчасида ҳам йўлларга асфальт ётқизилиб, ҳаракат учун қулай шароит яратилмоқда. Шунингдек, кўчадаги ирригация тизими билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этиляпти. Ҳозирда пиёдалар йўлакчаси ташкиллаш жараёни давом этмоқда.
Бу ишлар натижасида ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ҳаракатланиш янада қулайлашади. Шу билан бирга, кўча бўйида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун ҳам шароит яхшиланади.
Байрам арафасида амалга оширилаётган ушбу ишлар “Мингчинор” маҳалласи аҳли учун яна бир яхши янгилик ва муносиб туҳфа бўлмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






