Байрам арафасида “Мингтерак” маҳалласи обод бўлмоқда
2026-08-12 16:00:00 / Янгиликлар
Яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрам — Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Янги Наманган туманининг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

“Янги Ўзбекистон қиёфаси” дастури доирасида “Мингтерак” маҳалласида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Саховат”, “Бинокор”, “3-Авлоний”, “Ғайратий”, “Фитрат” ва “Парвоз” кўчаларининг 10 километр ички йўллари асфальтланди.
Айни пайтда аҳоли ташаббуси ва уюшқоқлиги билан йўлларнинг икки четини бетонлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бу йўлларнинг мустаҳкамлигини таъминлаб, узоқ йиллар хизмат қилишига ёрдам беради.
Янги ва равон йўллар аҳоли учун қулайлик яратиб, “Мингтерак”нинг янада обод қиёфасини намоён этмоқда. Байрами арафасидаги бу ишлар маҳалла аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









