Янги корхона экспортга тайёргарлик кўрилмоқда
2026-08-11 15:50:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида “Colins O/K” корхонаси иш бошлади, бу ерда эркаклар учун мавсумий кийим ишлаб чиқарилади.

Корхонада ҳозирда 30 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар эса асосан ички бозорга етказиб берилмоқда.
Кичик корхона айни пайтда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ташқи бозорга чиқиш ҳаракатида. Йил якунига қадар Тожикистон ва Қирғизистонга маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









