“Ёшлик” маҳалласида ички йўллар асфальтланмоқда
2026-08-08 17:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳоли ташаббуслари асосида ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда.

“Ташаббусли бюджет” дастурининг навбатдаги мавсумида “Ёшлик” маҳалласи аҳолиси фаол иштирок этиб, ғолиблар қаторида 1,18 миллиард сўм маблағга эга бўлди.
Мазкур маблағ ҳисобидан маҳалланинг “Косонсой” кўчасидаги 2 километр ички йўллар асфальтланиб, аҳоли учун қулай ва равон ҳаракатланиш шароити яратилмоқда.
Туман ҳокими ободонлаштириш ишларини сифатли якунлаш, асфальтланган йўлларнинг икки ён четларини аҳоли иштирокида ҳашар йўли билан бетонлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









