Жиноятчилик профилактикаси бўйича ҳолат таҳлили ўтказилди
2026-08-08 13:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 ва ПҚ-2 қарорлари ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Унда жиноятчиликни камайтириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшлар ва аёллар ўртасида хавфсизлик чораларини кучайтириш масалалари кўтарилди.

Замонавий назорат технологиялари жорий этилишини таъминлаш, инфратузилма муаммоларини ҳал қилиш ва хавфсизликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокама давомида “Мингтерак”, “Мингчинор”, “Истиқбол”, “Бунёдкор”, “Ёшлик”, “Гулистон” ва Фурқат номли маҳаллаларда жиноятчилик ошгани таъкидланди. Абу Райҳон Беруний маҳалласида эса вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноят ва бунга сабаб бўлган омиллар танқид қилинди.
Йиғилиш якунида билдирилган таклифлар асосида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









