Янги Наманган туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кўргазмали семинар ўтказилди
2026-08-06 19:00:00 / Янгиликлар

Газ таъминоти тизимида 84 та газ тартиблаш пункти техник кўрикдан ўтказилди, 3 та янги ГТП ўрнатилди ва 1 500 та хонадон 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилди.
Ичимлик суви соҳасида 3,2 км сув тармоғи мукаммал, 17,3 км тармоқ жорий таъмирланди. Авария ҳолатларига тезкор жавоб бериш учун 3 та махсус бригада ва зарур техника шай ҳолатга келтирилди.
Шунингдек, туманда куз-қиш мавсуми учун 13,9 минг тонна кўмир захирасини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
Мулоқот давомида солиқ, коммунал соҳа ва алимент билан боғлиқ қарздорликларни қисқартириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Тадбир якунида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва аҳолига коммунал хизматларни узлуксиз етказиб бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









